Назад

«Инсоннинг вазифаси Аллохи таоло томонидан унинг измига берилган тириклик оламини яшнатишдан, бу дунё нейматларидан келгуси авлодларни хам бахраманд килишдан иборатдир»

Махдуми Аъзам КОСОНИЙ.

 

УЛУГ АЛЛОМА ВА МУТАФАККИР

 

"XV-XVI асрлардаги Марказий Осиё тарихида хамда Ислом оламида Махдуми Аъзам номи билан маълум булган машхур олим, накшбандия тарикатининг буюк назариётчиси ва давомчиси, файласуф ва ахлокшунос мутафаккир Сайид Ахмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожагий Косоний 1461 йилда Фаргона давлатининг кухна пойтахти хисобланмиш Косонсой шахрида Мавлоно Жалолиддин оиласида дунёга келади.

Хазрат Махдуми Аъзамнинг ота-оналари Хазрати Мухаммад пайгамбар авлодларидан булиб бу тугрида куплаб тарихий манбааларида маълумотлар берилган. Жумладан, Фахриддин Али ас-Сафийнинг «Рашахот айн-ул-орифин», Мавлоно Мухаммад Козининг «Силсилат-ул-орифин», Хожа Абулбако ибн Хожа Баховаддин (Хазрат Махдуми Аъзамнинг набираси) каламига мансуб «Жомеъ-ул-макомат», Носириддин Хусайн ал-Бухорийнинг «Тухфатул-зоръирин» асарларида ва куплаб бошка тазкираларда Хазрат Махдуми Аъзам Косонийнинг 22 пуштдан сунг пайгамбаримизга авлод булишлари зикр этилиб, насабнома – шаржаралари тулик келтирилган.

 

          Хазрат Махдуми Аъзамнинг оталари Мавлоно Жалолиддин уз даврининг етук олимларидан булганлиги учун хам ёш Сайид Ахмад илм урганишига жуда ёшлигидан киришади. Мактабда илм урганиш билан бирга отасининг гапига караб дехкончилик билан хам шугулланади. Бу хакда темурий тарихчиларидан булган шахзода Мухаммад Доро Шукух (Бобур Мирзонинг авлодларидан) узининг «Сафинат-ул-авлиё» номли машхур китобида Хазрати Махдуми Аъзамнинг узлари айтган ушбу сузларни келтирган: «Ёшлигимда падари бузрукворим мени дехкончилик ишларига жалб килар эдилар. Лекин менда илм олишга иштиёк катта эди ва Куръони Каримни кироат ва тиловат килишга мойиллик кучли эди. Бир куни тушимда бир киши менга Куръон китобини тухфа килади. Уйгониб карасам, ёнимда уша Куръон турганини курдим ва бу китоб менга Оллохнинг инояти билан етказилгани маълум булди. Сунгра Куръонни тиловату кироатига машгул булдим». Ёш Хожа Сайид Ахмад дастлабки билимларини косонлик устози Мавлоно Мир Сайид Алидан олади. Сарф ва нахв (морфология ва синтаксис) илмларини кунт билан урганганидан кейин узи мустакил равишда ётланади. Айнан шу даврда Сайид Ахмад тасаввуф илмига кизикиб бу сохадаги барча асарларни мустакил равишда укиб урганади. Хожа Сайид Ахмад бу сохадаги билимини ошириш учун устози Мир Сайид Алининг маслахати билан Хазрат Хожи Ахрори Валийнинг Тошкентда яшаётган энг якин шогирди ва уринбосарлари булган Мавлоно Мухаммад Кози хузурларига бориб, ул зотга шогирд тушади. Ана шу тарика Сайид Ахмад Косонийнинг накшбандия сохасидаги фаолияти бошланган. Мавлоно Мухаммад Кози Сайид Ахмаддаги фавкулодда кобилият ва гузал фазилатларни мушохада килгач, уни хожагон тарикатининг «шохбози баландпарвози» – баланд парвоз килувчи лочини деб билиб тарбиялай бошлайди.Тошкентда уз устозидан таълим олиш билан бирга ёш Сайид Ахмад узи мустакил укишни давом эттириб, бу шахардаги табаррук жойлар, жамладан, Хазрат Абу Бакр Каффолий – Шоший, Шайх Хованди Тахур, Шайх Иброхим Кимёгар, Зайниддин Куиорифонларнинг оромгохларини зиёрат килиб улар асарларини мутолаа килади. Натижада Сайид Ахмад Косоний XV аср охирига бориб накшбандия тарикатининг кузга куринган вакилига ва бу тоифанинг муршиди – пири комили даражасига етади.

 

Аммо шу даражага етсада, устози – пири Мавлоно Мухамад Кози хурмати юзасидан мустакил харакат килишга шошилмас эди. Бу холни Мухаммад Кози хам сезар ва шундай дер эди: «Бугунги кунда рубъи маскунда (Ернинг одамлар яшайдиган кисмида) Мавлоно Хожагий Ахмад каби киши йукдир. Аммо у пиру муридлик одобини саклаб, бизнинг хузуримизни тарк этмаяпти». Сайид Ахмад шу тарика Тошкенда камолотга эришгач она шахри Косонсойга кайтади.

         

XVI асрнинг бошига келиб Сайид Ахмад Косоний тарикат ахлининг етук мутафаккири, сохиби каромат даражасига етади. Хазрат Косонийнинг сохиби каромат булганликлари хакида халк уртасида турли ривоятлар шу кунгача сакланиб колган. Хазрат Сайид Ахмад Косоний узининг «Рисолаи самоъия» асарида ушбу жасурона фикрни баён этган. «Дин ва мукаддас китоблар инсон учун, инсоннимаънавий камолотга етаклаш учун берилгандир. Инсон дин учун эмас, балки дин инсон учун яратилгандир». Ана шу гояни ривожлантириб Косоний яна «Инсон хукмига инъом этилган оламни яшнатиш» лозимлигини уктириб утади. Бу гоялар уша даврдаги сиёсий-ижтимоий мухитда энг илгор, энг жасур акидалардан булиб, инсоннинг ер юзасиданги тартиб ва осоништаликка шахсан масъул эканлигини алохида таъкидловчи, инсоннинг унинг измига берилган оламни яшнатишга, гуллатишга, такомиллаштиришга ундовчи, хар бир мусулмонни фаолликка чакирувчи даъват эди. Сайид Ахмад Хожагий Косоний юкоридаги каби илгор гоялари, тарикат илмидаги фавкулодда истеъдод ва кобилиятлари туфайли уз даврининг забардаст уламолари томонидан эътироф этилиб, «Махдуми Аъзам» унвонига мушарраф буладилар.

 

«Махдум» сузининг лугавий маъноси – Хазрат, Хожа булиб,

«Аъзам»  сузи – буюк, улуг маъноларини ифодалайди.

 

          Шуни алохида таъкидлаш лозимки, Ислом оламининг 1400 йиллик тарики давомида факат уч муътабар зот Аъзам унвонини олишган. Булар сунний мазхабининг асосчиси Нуъмон ибн Собит, яъни Хазрат Имоми Аъзам, иккинчиси Хазрат Абдулкодири Желоний, яъни Имом Гафсул Аъзам булишган ва учинчи булиб бу юксак даражага Сайид Ахмад Хожагий Косоний – Махдуми Аъзам Хазратлари мушарраф булган.

 

          Самарканд хукмдори Жонибек Султон Шайбоний Хазрат Махдуми Аъзам Косонийнинг камолотлари ва шухратларидан хабардор булгач, ул зотдан Самаркандга кучиб келишларини илтимос килади ва Хазрат Косоний XVI асрнинг 20-йилларида Самаркандга кучиб келадилар. Жонибек Султоннинг фармонига биноан Махдуми Аъзамга Самарканддан шимолрокда жойлашган Миёнкол мавзеидан жой ажратиб берилади. Ривоятларга кура, Махдуми Аъзам Косоний бу жойни обод килиб, унта тол дарахтини бир-бирига якин утказган. Мавзеининг номи ана шу муносабат билан Дахбед (унта тол) деб аталган экан.

 

          Хазрат Махдуми Аъзам умрининг колган кисмини ижодий фаолият билан ва шогирдлар тарбияси билан утказади. Буюк аллома илмий фаолияти билан бир каторда Дахбед кишлогида 90 таноб (22,5 гектар) ерда катта бог яратиб, дунёнинг турли гушаларидан келтирилган усимликларни парваришлаб, янги мева навларини яратган. Хазрат Махмуми Аъзамнинг саъй-харакатилари туфайли «Дахбедий ковун» «Дахбедий анжир» навлари яратилди. Махдуми Аъзам Косоний усимликшунослик ва наботот илмига оид. «Рисолаи биттихия» (Ковун хакида рисола) асарини ижод этадилар. Шариат ва тарикат илмига оид, ахлок ва илохиёт масалаларига доир уттиздан ортик диний, фалсафий, ахлокий, илмий ва адабий рисолаларни ёзиб колдирган. Жумладан, «Рисолаи самоъия», «Рисолаи фатхнома», «Рисолаи чахор калима», «Рисолаи меърожул ошикин», «Рисолаи Гул ва Навруз», «Рисолаи силсилаи Хожагон» «Рисолаи асрорун-никох», «Рисолаи шархи баёт», «Одоб-ус-сиддикин» ва бошка асарлари Махдуми Аъзам Косоний каламига мансуб булиб, уларнинг нодир нусхалари Ухбекистон Фанлар Академияси Абу Райхон Беруний номидаги Шаркшунослик институтида сакланмокда.  Ана шу асарларнинг бир нечаси шаркшунос олимлар томонидан нашрга тайёрланган. Жумладан, самаркандлик олим, профессор Ботирхон Валихужаев алломанинг «Зубдат-ус-соликин» ва «Танбият-ул-салотин» номли икки рисоласини тожик ва узбек тилларида нашр этиб укувчилар эътиборига хавола этди. Махдуми Аъзам КОСОНИЙ 1542 йилда Дехбед кишлогида вафот этган ва васиятларига биноан узлари яратган богнинг уртасида нок дарахти остига дафн этилган.

 

          Марказий Осиёда, жумладан Мовароунахрда катта нуфузга эга булган шайбоний хукмдорлардан, Убайдий тахаллуси билан турли жанрларда узбек, форс-тожик, араб тилларида манзумалар битган Убайдуллохон Хазрат Махдуми Аъзамнинг содик муридларидан ва холис мухсисларидан бири булган. Убайдуллохон Хазрат Махдуми Аъзамнинг содик муридларидан бири булган. Убайдуллохон уз пиру устоди хакида жуда куплаб манзумалар битган:

          Махдуми Аъзамга кул берди,

хизматларинда турди,

          Хикмат дуконинг курди,

          ул Убайдий султонхон.

 

          Айни вактида Убайдуллохон уз муридлик бурчини оклаб, пари бузруквори Махдуми Аъзамнинг улуглаб, ул Хазратнинг 27 рисоласини алохида бир девон тарзида кучиртиради. Шунингдек темурийларидан Захириддин Мухаммад Бобур хам Хазрат Махдуми Аъзам Косонийни узининг рухий пири деб билади.

          Бобур Мирзо Хожа Убайдуллох Ахрорнинг «Рисолаи волидия» асарини узбек тилига угиргач, унга узининг рубоийларини хам кушиб Махдуми Аъзамга юборади. Махдуми Аъзам бу хусусида алохида «Рисолаи Бобурия» деган асар ёзадилар. Бундан ташкари шайбоний хукмдорлардан Жонибек Султон Абдулазизхонлар хам Хазрат Махдуми Аъзамни узларининг пирлари деб билганлар.

          Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, шайбоний хукмдорлардан Убайдуллохон, Абдулазизхон, Жонибек Султон ва темурийлардан Захириддин Мухаммад Бобур каби уз замонасининг етук, нуфузли давлат арбоблари Хазрат Махдуми Аъзамни узларининг пири деб билган ва ул зотнинг курсатмалари асосида маънавият чуккиларини забт этганлар.

 

          Республикамизда истиклол куёши порлаганидан кейин миллий кадриятларимиз, нохак унутилган буюк мутафаккирларимиз номлари кайта тикланмокда ва хаётда уз урнини топмокда. Шу жумладан , Хазрат Махдуми Аъзамнинг муборак номлари хам кайта тикланиб, бу зотнинг дахмалари обод этилмокда. Асарлари нашр килинмокда.

 

          Хазрат Махдуми Аъзамнинг бой илмий мероси ва шахсий ибрати келгуси авлодларни утмиш маънавий меросидан бахраманд килишда жиддий ахамиятга эга булиб, бу зоти бобаракотнинг рисолалари ислом коидаларини тугри англашда, юртимизнинг пок ахлокий ва умуминсоний кадриятлар, шаркона одоб-ахлокни карор топтиришда шубхасиз мухим урин эгаллайди.

 

А.Нуриддинов.

Узбекистон Республикаси Журналистлар уюшмаси аъзоси.


Назад

Сайт управляется системой uCoz