НАМАНГАН ТАРИХИДАН.


 

Фаргона водийси (Довон) тугрисидаги дастлабки маълумотлар Хитой сайёхи Чжан-Цян номи билан богликдир. Чжан-Цян милоддан аввалги II асрда Марказий Осиёга (Туркистон) сайёхати даврида Довон (Фаргона)га таъриф бериб, гуннлардан гарбда, усуналардан жанубий гарбда ва Конгюйдан (Хоразм) - жануби-шаркда жойлашган худуд эканлигини, ахолиси нисбатан утрок хаёт кечириши, дехкончилик (шоли ва бурдой экиш) билан шугулланиши, узум етиштириши ва беда («му-су») экилиши тўгрисида гоятда кимматли маълумотлар берди.

Фаргона водийсининг агроиклимий хусусиятлари жуда кадим замонларданок ирригация иншоотларини куриш асосида сугорма дехкончиликии тараккий этишига олиб келган. Шунингдек, довонликлар хужалигида чорвачилик, айникса йилкичилик мухим урин тутган. Чжан-Цян маълумотларига караганда Довонда мустахкам ахоли кургонлари булган ва шахарларнинг сони 70 дан ортган, бу шахарларда 300.000 дан ортик ахоли яшаган. Бу даврда Довон Хитой, Сугд, Бактрня (Балх), Эрон, Хиндистон ва кушни кучманчи кабилалар билан савдо-сотик алокалари олиб борган. Птоломей маълумотларнга кура, Шаркни Олд Осиё ва Гарб билан богловчи Буюк ипак йулининг шимолий тармогн (Марв-Чоржуй, Самарканд-Фаргона) Фаргона худудидан утган. Милоддаи аввалги I асрда Фаргона водийси уз даврининг кучли давлати хисоблаиган Кушон империяси таркибига кирган. Бу даврда Фаргона водийсннинг энг йирик шахри ва маркази Косон (хозирги Косонсой) иктисодий ва ижтимоий хаётда мухим роль уйнаган. Кушон империяси даврида Фаргона водийсида дехкончинчилик ва чорвачиликдан ташкари хунармандчилик, пилла етиштириш, савдо-сотик ва руда казиб олиш ривожланган. Кушон империясининг емирилиши даври милоднинг III—IV асрларига тугри келади.

IV аср охири V аср бошларида Фаргона водийси эфталитлар давлати таркибига кирган VI асрнинг урталарида Жанубий Сибир, Шаркий Сибир, Мугулистон, Еттисув ва Тян-Шаи худудларида яшовчи, чорвачилик билан шyгyллaнyвчи йирик кўчмaнчилapнинг давлати Турк хоконлиги таркиб топди. Тез орада бу хоконлик Шаркий ва Гарбий Турк хоконлигига булинади ва Фаргона водийси Гарбий Турк хоконлиги таъсирида колади. Кушон империяси «калъалари» урнида Ахсикент, Куба (Кува), Новкент каби шахарлар юзага келади.

VIII аср бошларида иктисодий-геграфик жихатдан бирмунча кулай бўлган Ахсикент, Косон ўрнига Фаргона водийсининг иктисодий ва сиёсий маркази бўлиб колди. VIII—IX асрларда араблар Фаргона водийсини тўла истило килади ва ахоли ислом динига ўтади.

IX-Х асрларда Фаргона водийси Сомонийлар давлатининг иктисодий жихатдан ривожланган худудларидан бирига айланади. Фаргона водийсини (маркази Ахсикент) Сомонийлардан Ахмад бошкаради. Бу даврда Фаргона водийсида шахарлар ривожланди, хунармандчилик, савдо-сотик ва илм-фан тараккий этди. IX-X асрларда Фаргона илм-фан анча ривожланган марказлардан бнри булиб хисобланган. Хандаса, геодезия, алгебра, астрономия каби фанларнинг йирик намоёндалари Ахмад-Фаргоний, Ал-Турк ва унинг угли Абдулла Хасан номлари Фаргонадан ташкарида хам машхур эди.

Х аср охирларида Шаркий Туркистон, Еттисув ва Тяч-Шан олди худудларида турли турк кабилаларидан иборат кучли Корахонийлар давлати юзага келди ва Фаргона водийси унинг таркибига кирадн. (Маркази-Узган шахри).

1212 йили Фаргона водийсининг жанубий кисми Xoразм шохн Мухаммад томонидап босиб олииади. Шимолий кисми эса (хозирги Наманган вилояти ва Киргизистоннинг Жалолобод вилоятининг бир кисмига карашли Жанги-жул, Ола-бука, Сумсор худудлари) найманлар шохи Кучлук хукмронлиги остида коладн. Найманлар кейинчалик Чингизхонга (1220-1221 йиллар) уз ихтиёри билан кушилади ва Чигатой улуси таркибига кнради.                XIV аср иккинчи ярмида Темур амирлик на бекликларни бирлаштириб, 1370 йил Самаркандни кулга киритди. Фаргона водийси Темур ва Темурийлар томонидан XVI аср бошларига кадар бошкарилди. Темур давлати саркарда вафотидан сунг жанубда Хитой, шимолда Тошкент, шаркда Фаргонага (маркази—Ахсикеит, XV аср охирида—Андижон) булиниб кетади. Фаргона водийсини темурийлардан Умаршанх ва унинг угли Захириддин Мухаммад Бобур (1483-1530 йиллар) бошкарди. 1504 йил Бобур кучманчи узбек хони Шайбонийхон таъкибидан Кобулга, сунгра Хиндистонга (1526-йил) кетишга мажбур булади ва у ерда Бобурийлар сулоласига асос соладн.

XVI асрда Марказий Осиёда иккита хонлик - Бухоро ва Хива хонлиги юзага келади. XVI асрдан бошлаб Фаргона водийсига, жумладан Наманган вилоятига бошка худудлардан кучманчи дашт кипчокларининг кириб келиши кучайди ва улар узлаштирилмаган буш жойларни эгаллаб олдилар. Шунингдек, Фаргона водийсига Уратепа, Коратегин, Хисор на Тошкент вохасидан кучиб келган ахоли Наманган вилоятининг шимолий кисмларига жойлашдилар. Чунончи, Тошкент вохасидан кўчиб келган тожикларнинг катта гурухи узлари кучиб келган жой номлари билан кишлоклар (Нанай, Заркент, Богистон) барпо килдилар, Камишкургон, Куюкмозор ва Чуст худудидаги бир катор кишлокларга асос солдилар. Шунингдек, узлаштирилмаган худудларни узлаштиришда XVI аср охири - XVII аср бошларида кучиб келган коракалпоклар, XVIII аср 2-ярми ва XIX аср бошларида Шаркий Туркистондан келган кашкарлар (уйгурлар) мухим рол уйнандилар. Улар асосан Фаргона водийсининг шаркий кнсмига жойлашдилар.

Наманган вилоятига кучиб келган халклар адирлар орасидаги текисликлар, дарё водийлари, Норин ва Сирдарёнинг унг сохилига жойлашдилар хамда дехкончилик билан шугулландилар.

XIX асрдан бошлаб Чорток сой, Пошшо-отасой, Косонсой,Сумсарой, Говасой ва Чодаксой водийлари тула узлаштириб булиниши окибатида сув танкислиги юзага келади. Айникса Наманган шахри ва унинг атрофида сугорищ учун сув етишмайди. Натижада, 1819 йил Норин дарёсидан Наманган шахрнга кадар Янгиарик канали казишга киришилади. Янгиарик, канали уч йилда, яъни 1822 йили куриб битказилди. Канал Наманган шахри сув таъмннотини яхшилабгина колмай, шахар атрофида янги ерларни сугориш имконини хам берди.

Норин ва Корадарё оралиги нисбатан кечрок узлаштирилди. Бу ерларга XVIII-XIX асрларда Кукон хонлиги буйруги билан ахоли зурлаб кучириб келтирилди. Кучиб келган ахоли аввал узи яшаган жойлар номи билан кишлокларни барпо килдилар. Натижада Норин ва Корадарё opaлигидa Xўжaoбoд, Туда (Поп туманидан кучиб келганлар), Норин дарёсининг унг сохилида Ахси, Курама (хозирги Туракургон тумани худудидан кучиб борган) каби кишлоклар юзага келди.

Кукон хонлиги даврида Наманган шахри Шимолий Фаргонанинг узига хос иктисодий ва сиёсий марказига айланди. Наманган тугрисидаги дастлабки маълумотлар XVII аср бошларига тааллуклидир. 1620 йил Фаргона водийсининг пойтахти Ахсикат (Ахсикеит) жуда каттик зилзила натижасида вайрон 6yлгач, унинг ахолиси хозирги Наманганга жойлашган (боткок ва шур ерлардан иборат ерлар) худудга кучиб утади. Наманган туз кони ёки шур ерда (Намак-кон) курилган булиб, уни Бобур «Бобурнома» (XV аср) асарида хам тилга олган. Шунингдек, В.П.Наливкин (Кукон хонлигининг кискача тарихи», Козон. 1886) ёзишича, Наманган 1643 йилга мансуб вакф хужжатларида тилга олинади. Наманган гарчи Кукон хонлигига тобе булсада, вилоятни бошкарувчи бек кароргохи сифатида уз ахамиятини саклаб колган эди.

3.М.Акрамов маълумотларига кура, XVI аср бошларида Наманган чогрок кишлок булган. Намангандан гарбда Туракургон, жануб ва шаркда Киргизкургон, Муллакудинг, Тепакургон, Ёркургон, Чорток, Короскон ва Кизилравот кишлоклари жойлашган. Кизилравот, Чорток ва Туракургон жанубидаги сохил буйи текисликлари боткок, камишлар билан копланган булиб, ёввойи хайвонлар (йулбарс, ёввойи тунгиз ва бошкалар)га бой булган.

Наманган шимолда эса кичикрок Гайистон, Кораполвон, Новкент (кейинрок Янгикургон), Шўркент, Мозоркалишо, Пишкўргон, Вайсулкаран, Беговот, Ходикент, Хазратишо, Исковот, Заркент ва Сафидбулок кишлоклари жойлашган, (3.М.Акрамов. Наманганская область. Историко-географическии очерк, 12-бет).

Кукон хонлиги даврида Наманган вилоятида сугорма дехкончилик ривожланган булиб, айникса бугдой, арпа, тарик, маккажухори, шоли, жухори, техника экинларидан тамаки, пахта, канон етиштирилган.

Богдорчилик, узумчилик, пилла, кукнор етиштириш даромадли сохалардан хисобланган. Мева ва пилла, тери ташки иктисодий алокаларда асосий ўрин тутган. Чорвачилик асосан майда шохли (кўй ва эчкилар) хайвонлардан иборат булиб, жайдари зотлари таркалган, Наманган, Чуст, Косонсойда хилма-хил хунармандчилик, айникса металлни кайта ишлаш асбоблари (пичок, турли ишлаб чикариш воситалари, уй анжомлари) ясовчи, кишлок хужалик махсулотлари (пахта, дон, каноп) ни кайта ишловчи кичик-кичик устахоналар хам мавжуд булган.

XIX асрнинг 50-йилларидан бошлаб Россиянинг ўзбeк хонликларини босиб олиш учун истилочилик xаракaтлари бошланди. 1867 йил Кукон хонлигига карашли Тошкент босиб олинди. 1876 йил эса Кукон хонлиги тугатилди ва Туркистон генерал-губернаторлиги доирасида Фаргона водийси (хозирги Ўзбекистон, Киргизистон ва Тожикистон давлатларини Фаргона водийсидаги вилоятлари)ни ўз таркибига олган Фаргона вилояти тузилди. Наманганнинг хозирги худудида Наманган ва Чуст уездлари ташкил этилиб, 1897 йнл Чуст уезди Наманган уездига кушиб юборилди. Рус капиталининг бутун Туркистонга жумладан, Наманган уездига кириб келиш жараёни бошланди.

Россиядан Фаргона водийсига фабрика-завод ишлаб чикариш махсулотлари - тукимачилик, металл махсулотлари, нефть махсулотлари (керосин), шакар, спиртли ичимликлар, идиш-товоклар, кийим-кечаклар кела бошлади. Россияга Фаргона водийсидан асосан кишлок хужалиги махсулотлари - курук мевалар, пахта, пилла олиб кетилди.

1884 йил Фаргона вилоятига 6915 минг сумлик махсулот олиб келинган булса, 6355 минг сумлик махсулот олиб кетилди.

1881-1899 йилларда Закаспий темир йули, 1906 йили Оренбург-Тошкепт темир йўли курилиши билан Россия саноат махсулотларининг кириб келиши янада кенгайди.

Темирйул 1899 йил Фаргона водийсига кириб келди. 1911-1913 йилларда Кукон-Наманган, 1916 йилда Наманган-Жалолобод темир йуллари курилди. Россия тукимачилик саноатини хомашё билан таъминлаш максадида рус мустамлакачилари пахта экиладиган майдонларни кенгайтириш ва пахта етиштиришни рагбатлантиришдан иборат сиёсатни амалга оширдилар. Натижада, кншлок хужалик ишлаб чикаришнинг таркиби тубдан ўзгapa бошлади, факат ички эхтиёжлар учун етиштирилган пахта киска муддатда энг йирик товар экинига айланди.

Кишлокларда ахолининг табакаланиш жараёни хам кучайди. XX аср охирларида Фаргона водийсида ахоли жон бошига ярим десятина сугориладиган ер тугри келди, айрим кишлокларда эса ерсиз дехконлар ахолининг 40-60 фоизини ташкил килди. Жумладан, 1906 йили «Русский Туркестан» газетаси маълумотларига кура, Нанай кишлогида 1883 йилда 121 доимий яшайдиган оилалардан 61 таси ерсиз, 11 таси умуман уйсиз булган.

«Фаргона водийсининг 1899—1911 йиллардаги (Скобелев) хисобот тахлилида» ёзилишича, 12 йилда Наманган уездининг Чуст туманида 10 минг дехкон иш кидириб бошка) жойларга кетган. 1908 йили Фаргона водийсида 18 фоиз оила, Наманган уездида эса 12,6 фоиз оила экин майдонларига эга булмаган. Айни вактда ерсиз ва кам ерли дехконларнинг купайиши билан бир каторда 100 гектардан - 300 гектаргача ери булган, ёлланма мехнатдан фойдаланувчи йирик ер эгалиги шакллана бошлади. Диний ташкилотларга карашли (вакф) ерлар Фаргона водийсида экин майдонларининг 11-17 фоизини ташкил этди.

Шундай килиб, XIX аср охири - XX аср бошларида Наманган уездида пахта майдонлари кенгайди ва асосий экин турига айланди. Жумладан, 1889 йили Наманган уездида 14 минг гектар пахта майдони булса, 1899 йилда - 24 минг гектар, 1909 йилда - 40 минг гектар, 1911 йилда - 45 минг гектарга етди ёки 22 йилда пахта майдонлари 3,1 марта купайди. Махаллий пахта навлари урнига юкори навли, хосилдор, хорижий (Америка) пахта навлари экила бошлади. Дастлабки пахта селекцияси билан шугулланувчи тажриба станциялари (Пахталикул) юзага келди.

Наманган уездида пахта майдонларининг кенгайиши уз навбатида бошка экинлар, биринчи навбатда озик-овкат экинларининг кискаришига олиб келди. Чунончи, Наманган уездида 1884 йили шоли майдонлари жами экин майдонларининг - 24,6 фоизини ташкил килган булса, 1915 йилда 6,0 фоизга кискарди. Шу даврда пахта майдонлари 6,0 фоиздан 36,0 фоизга ортди ёки Фаргона вилоятида жами экин майдонларининг 44,0 фоизини ташкил килди.

XX аср бошларидан бошлаб пахта хисобига мухим озик-овкат экини - бугдойни Россиядан келтириш бошланди. 1905 йили Фаргона водийсига 4363 минг пуд, 1910 йили - 16403 минг пуд бугдой келтирилди. Наманган уездига 1914 йили 1382 минг пуд бугдой олиб келинган булса, 1918 йил бугдой келтириш 4 марта ортди.

Пахтачиликнинг устун ривожланиши (айрим волостларда 100 фоиз экин майдонларига пахта экилган) бошка кишлок хужалик экинларига сезиларли таъсир этди. Донли экинлар хосилдорлиги пасайди. Жумладан, бир десятина ердан 1884 йили 64 пуд бугдой олинган булса, 1911 йили 44 пудга, шоли мос равишда 102 пуддан 85 пудга, жухори 139 пуддан 66 пудга тушиб колди.

Пиллачилик энг кадимги, сердаромад соха булишига карамай, озука базаси булмиш тутчиликнинг буш ривожланганлиги, yругчиликнинг талаб даражасидан оркада колиши окибатида (1901 йилда Наманган ва Чустда курт уругини етказиб берувчи корхоналар барпо этилган) пилла етиштириш 1889 йилда 15 минг пуддан 1899 йили 13 минг пудга тушиб колди. 1898-1917 йиллар мобайнида узумзорлар майдони 991,7 десятинага кискарди.

XIX аср охири XX аср бошларида Наманган уездида бой табиий ресурслар, кишлок хужалик хом ашёси булишига карамай саноат (фабрика-завод ишлаб чикариш) бошлангич боскичида эди. XIX асрнинг 80-йилларидан бошлаб дастлабки фабрика-завод ишлаб чикариши корхоналари курилди. Асосий саноат корхоналари пахтани кайта ишлаш заводларидан иборат эди. 1914 йил Наманган уездида 28 та пахта тозалаш заводлари курилди. Пахта тозалаш ва ёг заводлари темир-йул Наманганга келгандан сунг курилди. 1913 йил Наманганда 39 та саноат корхонаси мавжуд эди. Шунга карамай, XX аср бошларида Наманган Россиянинг иктисодий-маданий жихатдан колок худудларидан булиб, асосий саноат махсулотлари ип-газлама, шойи ва жун газламалар, кишлок хужалик воситалари, пойабзал, хилма-хил металл буюмлар ва бошка тайер махсулотлар сотиладиган бозор, метрополияга минерал хом-ашё ва кишлок хужалик махсулотлари (пахта, пилла, курук мева) етказиб берадиган худудлардан бири эди.

 

© «Наманган вилояти» 1995 й.

 



Сайт управляется системой uCoz